locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Тоттенхэм» Мармуш учун даъвогар

Transfermarkt порталига кўра, Мармушнинг ҳозирги бозор қиймати 65 миллион еврони ташкил этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Тоттенхэм» Мармуш учун даъвогар
Фото: Getty Images

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Омар Мармуш фаолиятини Англия Премьер-лигасидаги бошқа клубда давом эттириши мумкин.

Инсайдер The Real Tolmie's Hairdoo хабарига кўра, 26 ёшли Миср миллий жамоаси футболчисига Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “шаҳарликлар” Мармушни жорий йил бошида 75 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олган. Бироқ ҳужумчи ҳозирча кутилган даражада самарадорлик кўрсата олмади.

Жорий мавсумда Омар Мармуш барча мусобақаларни инобатга олган ҳолда 15 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та голли узатма муаллифи бўлган. Футболчининг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган.

Transfermarkt порталига кўра, Мармушнинг ҳозирги бозор қиймати 65 миллион еврони ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг