«Тоттенхэм» «Ливерпуль» ҳимоячисини сотиб олмоқчи
Англиянинг «Ливерпуль» клуби чап қанот ҳимоячиси Эндрю Робертсон жамоасини ўзгартириши мумкин. Шотландиялик футболчини «Тоттенхэм» ўз сафига қўшиб олишга жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида журналист Флориан Плеттенберг ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Манбага кўра, «шпорлар» Робертсонни айнан қишки трансфер ойнасида сотиб олишни режалаштирмоқда. Футболчининг ўзи билан оғзаки келишувга эришилган, ҳозирда клублар ўртасида музокаралар олиб борилмоқда.
Эндрю Робертсон 2017 йил ёзидан буён «Ливерпуль» сафида тўп суриб келмоқда. Шу вақт мобайнида у барча мусобақаларда 362 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол ва 68 та голли узатма муаллифи бўлган.
«Transfermarkt» портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 12 миллион еврони ташкил этади.