\"Тоттенхэм\" Кудус учун 45 млн евро сарфламоқчи
Фото: Getty Images
"Вест Хэм" вингери Муҳаммад Қудус фаолиятини Англия Премьер-лигасининг бошқа бир клубида давом эттириши мумкин.
Goal хабарида келтирилишича, 24 ёшли ганалик футболчига Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи. Африкалик футболчининг трансфер нархи 45 миллион еврога баҳоланмоқда.
Аввалроқ "Челси" ҳам Кудус бўйича таклиф тайёрлаётгани хабар қилинганди.
Муҳаммад ўтган мавсум барча мусобақаларда 35 та ўйин ўтказиб, 5 та гол ва 4 та ассист қайд этди. Футболчининг "болғачилар" билан амалдаги меҳнат шартномаси муддати 2028 йил июнь ойи охирида тугайди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист