locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Тоттенхем» клуб тарихидаги энг ёмон натижани қайд этди

«Шпорлар» кетма-кет олтита ўйинда мағлубиятга учради.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англиянинг «Тоттенхем» клуби УЕФА Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалида «Атлетико»дан учралган 2:5 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг, клуб тарихи учун энг ёмон натижани қайд этди.

Opta Sport статистика портали хабар беришича, «шпорлар» ўз тарихида илк бор барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда кетма-кет олтита расмий учрашувда мағлубиятга учради. Бундан аввал, жамоа Англия Премьер-лигасида ҳам бешта ўйин давомида ғалаба қозона олмаган эди.

Ушбу омадсиз серия фонида клуб раҳбарияти бош мураббий Томас Франкни истеъфога чиқарди. Ҳозирда жамоани хорватиялик мутахассис Игор Тудор бошқармоқда.

Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 18 март, чоршанба куни Лондондаги «Tottenham Hotspur» стадионида бўлиб ўтади. Игор Тудор шогирдларини бунгача Англия Премьер-лигаси доирасида «Ливерпуль»га қарши қийин сафар учрашуви кутмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг