locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Тоттенхэм» ҳимоячиси «Ливерпул»га ўтишига тайёр

Transfermarkt маълумотларига кўра, англиялик футболчининг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

«Ливерпул» «Тоттенхэм»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Жед Спенсга қизиқиш билдирмоқда. Мерсисайдликлар мудофаанинг ўнг қанотини кучайтиришни режалаштирган ва 25 ёшли футболчини асосий номзодлардан бири сифатида кўриб чиқмоқда. Спенснинг ўзи ҳам «Ливерпул»га ўтиш имкониятига жуда ижобий муносабатда экани айтилмоқда.

Transfermarkt маълумотларига кўра, англиялик футболчининг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади. У ўтган мавсумда «Тоттенхэм» сафида барча мусобақаларда 44 та учрашувда майдонга тушган. Спенс ҳимоянинг ҳар икки қанотида ҳам ҳаракат қила олади. Ҳозирча клублар ўртасида расмий музокара бошлангани ҳақида маълумот йўқ.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг