«Тоттенхэм» Гакпонинг трансфери бўйича «Ливерпуль» билан музокараларни бошлади — TEAMtalk
«Тоттенхэм» ҳужумчи Коди Гакпонинг эҳтимолий трансфери юзасидан «Ливерпуль» билан дастлабки муҳокамаларни ўтказди, деб хабар бермоқда TEAMtalk.
Лондон клуби 26 ёшли Нидерландия терма жамоаси ўйинчиси атрофидаги вазиятни ўрганмоқда ва трансфер шартларини сўрамоқда.
«Шпорлар» бош мураббийи Роберто Де Дзерби ва селекция бўлими Гакпони «Манчестер Сити» аъзоси Савиньога муқобил вариант сифатида кўрмоқда. «Тоттенхэм» раҳбариятининг фикрича, нидерландиялик футболчи юқори даражадаги ўйинлар тажрибаси эвазига тезроқ натижа келтириши мумкин.
Футболчининг ўзи янги бош мураббий Андони Ираола келгани ва испаниялик вингер Виктор Муньоснинг трансферидан сўнг «Ливерпул»даги ҳолатидан хавотирда. Гакпо ротация ўйинчиси бўлиб қолишни истамайди, бу эса уни фаолиятини давом эттириш вариантларини ўрганишга ундамоқда.
«Тоттенхэм»дан ташқари, форвардга «РБ Лейпциг» ҳам қизиқиш билдирмоқда.