locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Тоттенхэм” Дэвис билан шартномани узайтирди

У 2014 йилдан бери "шпорлар" сафида ўйнайди
“Тоттенхэм” Дэвис билан шартномани узайтирди
Фото: Getty Images

Англиянинг “Тоттенхэм” клуби ҳимоячи Бен Дэвис билан келишувни яна узайтирди.

Қайд этилишича, Лондон клуби 32 ёшли футболчи билан 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартномани имзолаган.

У 2014 йилдан бери “шпорлар” сафида тўп суриб келади. У 10 йилдан ошиқ вақт давомида клуб сафида тўп суриб келади.

Ўтган мавсум Дэвис Англия Премьер-лигасида 17та учрашувда майдонга тушган.

Аввалроқ клуб бош мураббий Анже Постекоглуни истеъфога чиқарганди. Унинг ўрнига “Брентфорд” устози Томас Франк келиши кутилмоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг