locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Тоттенхэм» Де Зербини истеъфога чиқармоқчи эмас – манба

Лондон клуби ҳали АПЛда ғалаба қозонгани йўқ.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Тоттенхэм» Де Зербини истеъфога чиқармоқчи эмас – манба
Фото: Getty Images

«Тоттенхэм» раҳбарияти италиялик мутахассис Роберто Де Дзербини истеъфога чиқаришни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.

Мавсумни омадсиз бошлаганига қарамай (6 та ўйинда 3 очко), клубда Де Дзерби ўз лойиҳаларини амалга ошириш учун муносиб мураббий эканига ишонишмоқда. Раҳбарият натижалар яхшиланишидан умид қилмоқда. Италиялик мутахассиснинг ўзи ҳам жамоадаги фаолиятини давом эттириш ниятида. Манба маълумотларига кўра, унинг ўз хоҳиши билан клубни тарк этишидан хавотирланиш учун ҳам асос йўқ.

Ёзда «Тоттенхэм» таркибни кучайтириш учун катта маблағ сарфлади. Энди клуб мураббийга ўзини кўрсатиши учун вақт бермоқчи.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг