«Тоттенхэм» Де Дзерби билан алоқага чиқди — манба
«Тоттенхэм» клуби раҳбарияти Игор Тудор истеъфога чиқарилгач, жамоани бошқаришга тайёрлигини билиш мақсадида «Брайтон» ва «Марсель» собиқ бош мураббийи Роберто Де Дзерби билан алоқага чиқди. Бироқ италиялик мутахассис ёзга қадар кутишни афзал кўрмоқда, чунки у Премьер-лигада барқарор лойиҳада ишлаш ниятида. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс маълум қилди.
Инсайдернинг сўзларига кўра, Лондон клуби номзодлар рўйхатида қуйидаги мутахассислар ҳам бор:
- Шон Дайч
- Ади Хюттер
- Робби Кин
- Крис Хютон
- Гарри Реднапп
Шунингдек, клуб раҳбарияти мураббийлар штабига «Тоттенхэм» тарихи билан боғлиқ бўлган инсонни қўшиш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда. Бунда у бош мураббий бўлмаса-да, штабда муҳим ўрин тутиши назарда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, Игор Тудор 14 февралдан буён жамоани бошқариб, 7 та ўйинда 5 та мағлубият қайд этди. Ҳозирда «шпорлар» 30 очко билан 17-ўринда бормоқда ва хавфли ҳудуддан атиги бир очко юқорида турибди.