«Тоттенхэм» бош мураббийлигига асосий даъвогарлар маълум бўлди
"Шпорлар" номзод мураббийлар билан музокара ўтказмоқда.
ФОТО: Getty images
“Тоттенэм” жамоаси бош мураббийи лавозимига асосий даъвогарлар сифатида италиялик Роберто Де Зерби ҳамда аргентиналик мутахассис Маурисио Почеттино кўрилмоқда. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Бен Жейкобс хабар берди.
Манбага кўра, “Тоттенэм” жамоаси раҳбариятининг қисқа рўйхатдан ҳозирда Роберто Де Зерби ҳамда аргентиналик мутахассис Маурисио Почеттинодан ташқари “Ференцварош”ни бошқараётган лондонликларнинг собиқ ҳужумчиси Робби Кин ҳамда “Порту”ни бошқараётган 36 ёшли Франческо Фариоли ҳам ўрин олган.
Клуб аввалроқ Томас Франкни истеъфога чиқарганди. Бунга жамоанинг қониқарсиз натижалари сабаб бўлганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист