«Тоттенхэм» Бергваллни АПЛнинг икки топ-клубига сотишдан бош тортди
«Тоттенхэм» клуби январ ойида яримҳимоячи Лукас Бергваллни АПЛнинг икки топ-клубига сотишдан бош тортди. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.
Манбанинг сўзларига кўра, «Челси» ва «Астон Вилла» швед иқтидор эгасини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилган, бироқ «шпорлар» ҳар икки таклифни рад этган.
Шунга қарамай, клуб ёзги трансферлар ойнасида футболчининг сотуви бўйича вариантларни кўриб чиқиши мумкинлиги айтилмоқда. Бергваллга Англиядан ташқарисидаги жамоалар ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Жорий мавсумда 26 та учрашувда майдонга тушган Лукас Бергвалл ўз ҳисобига битта гол ва тўртта голли узатмани ёздириб қўйди. Transfermarkt портали 20 ёшли футболчининг бозор қийматини 40 миллион евро деб баҳоламоқда. Унинг «Тоттенхэм» билан шартномаси 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.