«Тоттенхэм» Балогун учун 60 миллион евро таклиф қилди
Америкалик форварднинг «Монако» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган.
ФОТО: Getty images
«Тоттенхэм» «Монако» ҳужумчиси Фоларин Балогунни трансфер қилиш бўйича француз клубига 60 миллион евро миқдорида таклиф билан мурожаат қилди. Бу ҳақда L’Équipe хабар берди.
Манбага кўра, лондонликлар 25 ёшли АҚШ терма жамоаси ҳужумчисини қўлга киритиш учун курашда пешқадамга чиқиб олган. «Тоттенхэм» бу борада «Ньюкасл»дан ўзиб кетган. «Монако» эса футболчини сотиш бўйича музокаралар олиб боришга тайёр.
Балогун ўтган мавсумда «Монако» сафида барча турнирларда 43 та учрашув ўтказиб, 19 та гол ва 5 та голли узатма қайд этди.
Америкалик форварднинг «Монако» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 50 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист