locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Тоттенхэм» Айван Тонини АПЛга қайтаришни режалаштирмоқда

Ушбу трансферга шахсан Томас Франк қизиқиш билдирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Тоттенхэм» Айван Тонини АПЛга қайтаришни режалаштирмоқда
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби ҳозирда Саудия Арабистонининг «Ал Ахли» жамоасида тўп сураётган инглиз ҳужумчиси Айван Тонини яна Англияга қайтармоқчи. Бу ҳақда talkSPORT нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, «тақачилар» бош мураббийи Томас Франк собиқ шогирдини ўз жамоасида кўришни истамоқда. Эслатиб ўтамиз, Франк аввал «Брентфорд»да Тонига устозлик қилган.

Қайд этилишича, футболчининг ўзи гарчи Саудиядаги ҳаётидан мамнун бўлишига қарамай, АПЛга қайтишга тайёр. Чунки бу унга ЖЧ-2026 учун Англия миллий жамоаси таркибига кириш имкониятини оширади.

Маълумот учун, Тони 2024 йилнинг ёзидан буён «Ал Ахли» сафида тўп сурмоқда. У жорий мавсум барча турнирларда 4 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та голга муаллифлик қилди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг