locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Тоттенҳэм»нинг 2026 йилдаги ютуқсиз серияси 9 та ўйинга етди

Аввалроқ «шпорлар» «Арсенал»га имкониятни бой бериб қўйганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англия Премьер-лигасининг 27-тури доирасида ўтган Шимолий Лондон дерисида «Тоттенҳэм» ўз майдонида «Арсенал»га йирик — 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Шу тариқа, «шпорлар»нинг 2026 йилдаги ютуқсиз серияси 9 та ўйинга етди.

Янги календарь йили бошлангандан буён «Тоттенҳэм» бирор марта ҳам уч очко қўлга кирита олгани йўқ. Аввалроқ жамоа «Брентфорд» (0:0), «Сандерленд» (1:1), «Бёрнли» (2:2) ва «Манчестер Сити» (2:2) билан дуранг ўйнаган бўлса, «Борнмут» (2:3), «Вест Хэм» (1:2), «Манчестер Юнайтед» (0:2) ва «Ньюкасл» (1:2) клубларига мағлуб бўлган эди.

Ушбу омадсиз натижалардан сўнг «Тоттенҳэм» 29 очко билан турнир жадвалининг 16-поғонасига тушиб кетди. Жамоанинг хавфли ҳудуд билан оралиқ масофаси қисқариб бормоқда.

Маълумот учун, «шпорлар» ўзининг навбатдаги ўйинини 1 март куни сафарда «Фулҳэм»га қарши ўтказади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг