locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Тоттенҳем» жорий мавсум ЯЧЛдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди

«Тақачилар» сафарда «ПСЖ»га имкониятни бой берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Тоттенҳем» жорий мавсум ЯЧЛдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди
ФОТО: Getty Images

«Тоттенҳем» жорий мавсум Чемпионлар лигасидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Турнирнинг умумий босқичи 5-турида лондонликлар «ПСЖ»га 3:5 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Бунгача «Тоттенҳем» «Вильярреал»ни 1:0, «Копенгаген»ни 4:0 ҳисобида мағлуб этган, шунингдек, «Будё-Глимт» билан 2:2 ва «Монако» билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.

Айни пайтда «Тоттенҳем» Чемпионлар лигаси умумий босқичи турнир жадвалида 8 очко билан 16-поғонани эгаллаб турибди. «ПСЖ» эса 12 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Жадвал пешқадами — 15 очко жамғарган «Арсенал».

Кейинги турда «Тоттенҳем» «Славия»га қарши майдонга тушади, «ПСЖ» эса «Атлетик» билан куч синашади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг