locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Тоттенҳэм” ўз таркибини “Челси” футболчиси билан кучайтирмоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Тоттенҳэм” ўз таркибини “Челси” футболчиси билан кучайтирмоқчи
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг “Челси” клуби Кристофер Нкунку ёзги трансферлар вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар бермоқда.

Манбага кўра, француз футболчисига “Тоттенҳэм” қизиқиш билдирмоқда. Таъкидланишича, Нкунку фаолиятини Англияда давом эттиришни афзал кўрмоқда.

Бироқ, “Бавария” яна унга таклиф билдирса, футболчи бу ҳақда ўйлаб кўради. Мюнхен клуби ярим ҳимоячига ўтган қишда қизиқиш билдирган эди.

Маълумот учун, Нкунку ўтган мавсум барча турнирларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 45 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг