«Тоттенҳэм» «Вулверхэмптон» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда
Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби «Вулверхэмптон» жамоаси ҳужумчиси, 25 ёшли норвегиялик Йорген Странн Ларсен номзодига қизиқиш билдирмоқда. «Бўрилар» футболчини ёзда сотиш вариантини кўриб чиқишга тайёр, бироқ фақат уларни қониқтирадиган сумма эвазига. Бу ҳақда Indykaila News хабар бермоқда.
Жорий мавсумда Ларсен барча мусобақаларда 21 та ўйин ўтказиб, 3 та гол муаллифига айланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ҳужумчининг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.
АПЛнинг 20-тури доирасида «Вулверхэмптон» ўз майдонида «Вест Ҳэм»ни 3:0 ҳисобига мағлуб этди. Бу жамоанинг жорий мавсумдаги илк ғалабаси бўлиб, 252 кун давом этган ғалабасиз серияга якун ясады. Айни вақтда клуб 20 ўйиндан сўнг 6 очко билан Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида сўнгги ўринда бормоқда.