locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Тоттенҳэм» «Вест Хэм» яримҳимоячиси Матеуш Фернандешга қизиқиш билдирмоқда

Аввалроқ футболчини «МЮ» ҳам кузатаётганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби «Вест Хэм» яримҳимоячиси Матеуш Фернандешнинг трансфери борасида иш бошлаган. Бу ҳақда The Athletic нашри инсайдери Дэвид Орнштейн Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар тарқатди.

Қайд этилишича, «шпорлар» бош мураббийи Роберто Де Зерби «молотобойлар» хавбекини жамоага олиб келиш ғоясининг асосий ташаббускорларидан бири бўлиб турибди. Аввалроқ, ушбу футболчининг ҳаракатларини бошқа бир қатор клублар, хусусан, «Манчестер Юнайтед» ҳам диққат билан кузатиб бораётгани ҳақида хабарлар берилган эди.

Ортда қолган мавсумда Фернандеш «Вест Хэм» таркибида барча мусобақалар доирасида 42 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол ва 5 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали берган маълумотларга кўра, яримҳимоячининг айни дамдаги бозор баҳоси 50 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг