locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Тоттенҳэм» ван Хеккенинг трансфери бўйича «Брайтон» билан келишувга эришди

Келишув қиймати 52 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Тоттенҳэм» клуби «Брайтон» билан ҳимоячи Ян Паул ван Хеккенинг трансфер шартларини келишиб олди. Бу ҳақда The Athletic нашри инсайдери Дэвид Орнштейн хабар берди.

Манбага кўра, келишув қиймати 52 миллион фунт стерлинг деб баҳоланмоқда, унда бонуслар кўзда тутилмаган.

Ян Паул ван Хекке Нидерландия футболи тарбияланувчиси ҳисобланади. У «чағалалар» сафида 2020 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Шунингдек, ўйинчи фаолияти давомида «НАК Бреда», «Херенвен» ва «Блэкберн Роверс» клубларида ҳам ҳаракат қилган.

Умумий ҳисобда, айни вақтга қадар ҳимоячи «Брайтон» сафида 131 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урган ва 6 та голли узатмани амалга оширган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг