locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Тоттенҳэм” ва “Хоффенҳайм” ўртоқлик учрашувида дуранг ўйнади

Бир кун аввал инглизлар йирик ҳисобда ғалаба қозонганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

“Тоттенҳэм” ва “Хоффенҳайм” янги мавсумга тайёргарлик доирасида ўртоқлик учрашуви ўтказди. Тўрт гол урилган баҳс 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Учрашувда ҳисобни 16-дақиқада Адам Гложек пеналтидан очди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб, Бен Дэвис мувозанатни тиклади. Биринчи бўлим якунига яқин Лука Уильямс-Барнетт “Тоттенҳэм”ни олдинга олиб чиқди — 2:1.

Иккинчи бўлимда “Хоффенҳайм” жавоб голини уришга муваффақ бўлди. 55-дақиқада Валентен Жандре ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди ва қолган вақт давомида жамоалар бошқа гол ура олмади.

Маълумот учун, бу жамоаларнинг кетма-кет иккинчи ўртоқлик учрашуви бўлди. Бир кун аввал ўтказилган баҳсда “Тоттенҳэм” “Хоффенҳайм”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг