locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Тоттенҳэм» Скальвини трансферига қизиқмоқда

Бироқ ҳозирча эҳтимолий трансфер суммаси ва музокаралар тафсилотлари маълум қилинмаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби «Аталанта» марказий ҳимоячиси Жоржо Скальвинини ўз сафига қўшиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Манбага кўра, «шпорлар» 22 ёшли италиялик футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда, бироқ ҳозирча эҳтимолий трансфер суммаси ва музокаралар тафсилотлари маълум қилинмаган.

«Тоттенҳэм» Скальвинини Кристиан Ромеронинг эҳтимолий ўрнини босувчи футболчи сифатида кўраётган бўлиши мумкин. Ромеро яқин вақт ичида Мадриднинг «Атлетико» клубига ўтиши кутилмоқда.

Скальвини ўтган мавсум барча мусобақаларда 30 та учрашув ўтказиб, 3 та гол ва 1 та голли узатма қайд этди. Унинг «Аталанта» билан шартномаси 2028 йилгача амал қилади, Transfermarkt эса футболчини 38 миллион евроға баҳоламоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг