locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Тоттенҳем» сардори Кристиан Ромеро ёзда клубни тарк этишга қарор қилди

Томонлар ўртасида тузилган амалдаги келишув 2029 йилга қадар мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Тоттенҳем» клуби ҳимоячиси ва сардори Кристиан Ромеро жорий мавсум якунлангач, Лондон жамоаси билан хайрлашиш ниятида. 27 ёшли аргентиналик футболчи раҳбариятга ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиш истаги ҳақида маълум қилган.

The Telegraph нашрининг хабар беришича, футболчининг ушбу қарори қатъий ва клубнинг мавсум охиридаги натижаларига (хусусан, Еврокубоклардаги иштирокига) боғлиқ эмас.

Ромеро ва клуб ўртасидаги муносабатлар сўнгги вақтларда кескинлашгани кузатилмоқда. Хабарларга кўра, футболчи клуб раҳбариятининг спорт лойиҳасига бўлган ёндашувидан норози. Унинг кетиши «Тоттенҳем»нинг келгуси мавсум учун режалаштирилган таркиб янгилаш стратегиясидаги илк йирик ўзгаришлардан бири бўлиши кутилмоқда.

Кристиан Ромеро жорий мавсумда «шпорлар» сафида барқарор ўйин кўрсатиб келмоқда. У 2025/2026 йилги мавсум давомида барча мусобақаларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Ҳимоячи бўлишига қарамай, ҳужум чизиғидаги самарадорлиги билан ҳам ажралиб турибди.

Аргентиналик футболчига Испания Ла Лигаси клублари ва бошқа нуфузли чемпионатлар вакиллари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ромеро 2022 йилда «Аталанта»дан 52 миллион евро эвазига сотиб олинган эди, унинг амалдаги шартномаси эса 2029 йилга қадар мўлжалланган. Ҳозирги кунда Transfermarkt порталига кўра, футболчининг бозор қиймати 60 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг