locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Тоттенҳем” Ришарлисон бўйича якуний қарор қабул қилди

Клуб футболчи билан қишда хайрлашишга тайёр ва унинг бош мураббий Роберто Де Дзерби билан муносабатлари тикланиши деярли имконсиз деб ҳисобланмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Тоттенҳем” бразилиялик ҳужумчи Ришарлисонни асосий таркибга қайтаришни режалаштирмаяпти. Клуб футболчи билан қишда хайрлашишга тайёр ва унинг бош мураббий Роберто Де Дзерби билан муносабатлари тикланиши деярли имконсиз деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо Men in Blazers подкастида маълум қилди.

Манбага кўра, Де Дзерби мавсум бошида Ришарлисонни жамоада олиб қолишни истаган ва унга янги шартнома масаласини муҳокама қилишни таклиф қилган. Бироқ футболчининг ўзи клубни тарк этиш ниятида бўлган. Вазият ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунларида янада кескинлашган.

“Тоттенҳем” ва “Эвертон” Ришарлисоннинг собиқ клубига қайтиши ҳамда Илиман Ндиайенинг Лондон жамоасига ўтиши бўйича келишувга эришган эди. Аммо бразилиялик ҳужумчи “Эвертон”га қайтишни рад этгач, ҳар икки трансфер ҳам амалга ошмай қолган. Шундан кейин клуб Ришарлисонни Премьер-лига қайдномасидан чиқариб ташлаган ва энди уни январь ойида сотишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, “Тоттенҳем” Ришарлисонни 2022 йилда “Эвертон”дан 60 миллион фунт стерлинг эвазига сотиб олган. 29 ёшли футболчининг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг