«Тоттенҳэм» Рафиняга қизиқиб қолди
Рафинянинг ўзи эса «Барселона»да қолишни истамоқда.
ФОТО: Getty images
«Барселона»нинг бразилиялик вингери Рафиня Диас Лондоннинг «Тоттенҳем» клуби трансфер рўйхатидан жой олди. Бу ҳақда El Nasional хабар берди.
Манбага кўра, «шпорлар» ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда ва Рафиняни асосий номзодлардан бири сифатида кўриб чиқмоқда.
Шунингдек, «Тоттенҳем» рўйхатидан Коди Гакпо ҳам жой олган. Бироқ «Ливерпул» нидерландиялик футболчини сотилмайдиган ўйинчилардан бири деб ҳисобламоқда.
Рафинянинг ўзи эса «Барселона»да қолишни истамоқда. Шу сабабли унинг Англия клубига ўтиш эҳтимоли ҳозирча паст баҳоланмоқда.
Бразилиялик футболчи ўтган мавсум барча мусобақаларда 33 та учрашув ўтказиб, 21 та гол урди ва 7 та ассист қайд этди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист