locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Тоттенҳэм» Пулишични АПЛга қайтармоқчи

Футболчининг Италия гранди билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Тоттенҳэм» Пулишични АПЛга қайтармоқчи
ФОТО: Getty images

“Милан” вингери Кристиан Пулишич АПЛга қайтиши мумкин. Бу ҳақда GiveMeSport хабар берди.

Қайд этилишича, Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби 27 ёшли америкалик фтуболчига қизиқиш билдирмоқда.

Маълум қилинишича, “россонери” футболчини ёзги трансфер ойнасида тахминан 55 миллион еврога қўйиб юбориши мумкин.

Маълумот ўрнида, Пулишич 2023 йил июль ойида “Челси”дан 20,8 миллион евро эвазига “Милан” сафига қўшилганди.

Жорий мавсумда вингер барча турнирлар доирасида 20 та учрашувда иштирок этиб, 10 та гол урди ва 2 та ассист амалга оширди.

Футболчининг Италия гранди билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг