\"Тоттенҳэм\" Поррога нарх белгилади
Фото: Getty Images
"Тоттенхэм" ёзги трансферлар даврида қанот ҳимоячиси Педро Поррони сотиб юборишга тайёр. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.
Манбага кўра, “тақачилар” футболчи учун 58,5 млн евро нарх белгилаган. “Манчестер Сити” эса 25 ёшли футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда. “Тоттенҳэм” қўйилган нархни тўлайдиган харидор чиқса, уни сотиб юборишини маълум қилган.
Жорий мавсумда 25 ёшли Порро барча турнирларда 46 та учрашувда қатнашиб, 3 та гол урди ва 8 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист