locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Тоттенҳэм” Пап Матaр Сарр билан хайрлашиши мумкин

Бунга “Тоттенҳэм”нинг Матеуш Фернандеш ва Сандро Тоналини ўз сафига қўшиб олгани сабаб бўлган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Тоттенҳэм” ярим ҳимоячиси Пап Матaр Сарр ёзги трансфер ойнаси якунгача клубни тарк этиши мумкин. CaughtOffside маълумотига кўра, 23 ёшли сенегаллик футболчи жамоадаги рақобат кучайгани сабаб келажаги ҳақида ўйлаб қолган.

Бунга “Тоттенҳэм”нинг Матеуш Фернандеш ва Сандро Тоналини ўз сафига қўшиб олгани сабаб бўлган. Ушбу трансферлардан сўнг марказий ярим ҳимоя чизиғидаги рақобат сезиларли даражада ошган.

Манбага кўра, Лондон клуби Сарр бўйича тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Футболчига “Брентфорд”, “Астон Вилла” ва Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” клублари қизиқиш билдирмоқда. “Тоттенҳэм” унинг трансфери орқали тахминан 58,5 миллион евро ишлаб олишни режалаштирган.

Маълумот учун, Пап Матaр Сарр ўтган мавсум барча мусобақаларда 37 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг