«Тоттенҳэм» Мейсон Гринвудга қизиқиш билдирмоқда
Лондонликлар келаси мавсум учун ҳужум чизиғини мустаҳкамлашни мақсад қилган.
ФОТО: Getty Images
Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби «Марсел» ҳужумчиси Мейсон Гринвудга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.
Манбага кўра, «тақачилар» келаси мавсум олдида ҳужум чизиғини кучайтириш учун тезкор ва динамик футболчи изламоқда, Гринвуд эса бу мезонларга тўлиқ жавоб беради.
Қайд этилишича, Гринвуд учун курашда «Тоттенҳэм»га «Барселона», «Атлетико» ва «Вест Хем» рақобатчи бўлиши мумкин.
Маълумот учун, 24 ёшли англиялик ҳужумчи жорий мавсум барча турнирларда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 40 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист