locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Тоттенҳэм» Матеуш Фернандеш учун «Вест Хэм»га 70 миллион евро таклиф қилишга тайёр

Шунингдек, унга «Реал» ва «МЮ» ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Тоттенҳэм» яримҳимоячи Матеуш Фернандешнинг трансфери учун «Вест Хэм»га 70 миллион евро миқдорида таклиф юборишга тайёр. Бу ҳақда италиялик инсайдер Николо Скира X ижтимоий тармоғида хабар бермоқда.

«Шпорлар» футболчи учун фаол курашга киришмоқчи. Шу билан бирга, «Тоттенҳэм» ушбу ўйинчига даъвогарлик қилаётган ягона клуб эмас. Таъкидланишича, Фернандеш ҳануз Мадриднинг «Реал» ва «Манчестер Юнайтед» клублари қизиқишлари доирасида қолмоқда. Яримҳимоячи учун трансфер пойгаси давом этмоқда.

Якунланган 2025/2026-йилги мавсумда 21 ёшли португалиялик хавбек «Вест Хэм» сафида барча турнирларда 42 та ўйинда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 5 та урилган гол ва 5 та голли узатма мавжуд.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг