“Тоттенҳем” Мармуш ва Савионинг трансферларини тезлаштирмоқчи
Лондоннинг “Тоттенҳем” клуби “Манчестер Сити” футболчилари Омар Мармуш ва Савиони ўз сафига қўшиб олиш учун музокараларни тезлаштирмоқчи. Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, “шпорлар” ушбу икки трансферни имкони борича тезроқ якунлашга ҳаракат қилмоқда.
Манбага кўра, “Тоттенҳем”нинг ёзги трансфер режаси ўзгаришсиз қолган. Клуб трансфер ойнаси ёпилгунига қадар битта марказий ҳужумчи ва иккита вингер сотиб олишни мақсад қилган. Мармуш ҳамда Савио айни пайтда асосий номзодлар қаторида турибди.
Агар Савионинг трансфери амалга ошмаса, “Тоттенҳем” “Челси” вингери Педру Нетуни муқобил вариант сифатида кўриб чиқиши мумкин. Ҳозирча музокаралар давом этмоқда ва томонлар якуний келишувга эришгани ҳақида маълумот йўқ.
Маълумот учун, Роберто Де Зерби бошчилигидаги “Тоттенҳем” янги АПЛ мавсумининг илк турида 22-август куни сафарда “Брентфорд”га қарши майдонга тушади.