locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Тоттенҳэм» Коло Муани билан шартнома имзолади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Тоттенҳэм» Коло Муани билан шартнома имзолади
Фото: Getty Images

“Тоттенхэм” “ПСЖ” форварди Рандаль Коло Муани билан шартнома имзолади.

Лондон клуби франциялик футболчини бир мавсумга ижарага олди.

“Рандаль — юқори даражадаги ўйинчи, у йиллар давомида Чемпионлар лигаси клубларида ўз салоҳиятини исботлади, шунингдек, Франция терма жамоаси билан катта тажриба тўплади.

Премьер-лига ва бизнинг услубимизга мос сифатларга эга. У ҳужумда қўшимча имкониятлар яратади, қанотлар орқали ҳам, марказ орқали ҳам ўйнаш имконини беради”, — дейди клуб бош мураббийи Томас Франк.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини Коло Муани ижара асосида “Ювентус”да ўтказган эди. А Серияда у 16 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг