“Тоттенҳэм” Коди Гакпо трансфери бўйича музокараларни бошлади
Ҳозирча томонлар ўртасида расмий келишувга эришилгани йўқ.
Фото: Getty Images
“Тоттенҳэм” “Ливерпул” ҳужумчиси Коди Гакпони ўз сафига қўшишга қизиқиш билдирмоқда.
Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, Лондон клуби нидерландиялик футболчининг вакиллари билан эҳтимолий трансфер юзасидан тўғридан-тўғри музокараларни бошлаган.
“Тоттенҳэм” Гакпога июль ойидаёқ қизиқиш билдирган, бироқ ўша пайтда рад жавобини олган эди. Энди трансфернинг амалга ошиши “Ливерпул”нинг позицияси, келишувнинг молиявий шартлари ва Бредли Барколанинг эҳтимолий трансферига боғлиқ бўлиши мумкин.
Гакпо ўтган мавсумда барча мусобақаларда 52 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол ва 6 та голли узатма қайд этди. Унинг трансфер қиймати 60 миллион евроға баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист