locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Тоттенҳем» қишки трансферлар вақтида Мармушни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Бироқ Гвардиола мисрлик футболчини «Ман Сити»да сақлаб қолмоқчи.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Тоттенҳем» қишки трансферлар вақтида Мармушни ўз сафига қўшиб олмоқчи
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг «Тоттенҳем» клуби январ ойидаги трансфер ойнасида «Манчестер Сити» ҳужумчиси Омар Мармушни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу қарор ёзда «Жирона» вингери Савиони трансфер қилиш борасидаги уриниш муваффақиятсиз якунлангач янада долзарб бўлиб қолди. Шунингдек, «Борнмут» ҳужумчиси Антуан Семеню бўйича келишув эҳтимоли тобора камайиб бораётгани лондонликларни муқобил вариантлар излашга мажбур қилмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.

26 ёшли мисрлик футболчи «Манчестер Сити» сафида 2025 йил январ ойида «Айнтрахт» клубидан 68 млн евро эвазига келиб қўшилган. Бироқ «Этихад» стадионида унинг ўйин вақти Эрлинг Холанднинг асосий ҳужумчи сифатидаги устунлиги ҳамда Савио, Жереми Доку, Бернарду Силва, Оскар Бобб ва Фил Фоден каби футболчилар билан кучли рақобат сабабли чекланган бўлиб қолмоқда.

Жорий мавсумда Мармуш атиги 15 та учрашувда майдонга тушган бўлиб, уларнинг аксариятида захирадан ўйинга қўшилган. Премьер-лига доирасида ҳужумчи жами 206 дақиқа майдонда ҳаракат қилган, холос. Айни пайтда Мармуш Миср терма жамоаси сафида Марокашта ўтаётган Африка миллатлар кубогида иштирок этмоқда.

Манбага кўра, «Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Мармушни қўйиб юбориш ниятида эмас, чунки мутахассис футболчини зич ўйин тақвими шароитида ротация учун муҳим фигурага айланган деб ҳисоблайди. «Тоттенҳем»нинг «шаҳарликлар» билан музокара олиб бориш борасидаги ягона реал имконияти футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш варианти бўлиши мумкин.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг