locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Тоттенҳэм» қишки трансферлар вақтида Андрей Лунин билан шартнома имзоламоқчи

Украиналик дарвозабоннинг «Реал» билан шартномаси 2030 йилгача амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби Мадриднинг «Реал» жамоаси дарвозабони, украиналик Андрей Лунинга қизиқиш билдирмоқда ва уни январда сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда таниқли инсайдер Экрем Конур хабар берди.

Манбага кўра, Лунин билан «Брайтон» ва «Ноттингем Форест» клублари ҳам қизиқмоқда.

Андрей Лунинга 26 ёш. У «Реал» сафида 2018 йилдан бери фаолият юритади. Ҳозирги мавсумда у заҳира дарвозабон сифатида фақат 2 та ўйин ўтказган — бири Чемпионлар Лигасида, иккинчиси Испания Кубогида. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2030 йил июн ойигача мўлжалланган.

Transfermarkt портали Андрей Луниннинг бозор қийматини 15 миллион евро деб баҳоламоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг