«Тоттенҳем» қишки трансферлар учун 150 миллион фунт ажратди
Лондонликлар учун асосий мақсад Антуан Семеню ҳисобланади.
ФОТО: Getty Images
«Тоттенҳем» раҳбарияти яқинлашиб келаётган трансфер ойнаси учун футболчилар харидига 150 млн фунт стерлинг маблағ ажратди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, лондонликларнинг асосий трансфер мақсади «Борнмут» вингери Антуан Семеню ҳисобланади. Бироқ ганалик футболчининг «Тоттенҳем»га ўтиши эҳтимоли паст экани таъкидланмоқда.
Шу билан бирга, «шпорлар» ўтган ёзда қизиқиш билдирган «Манчестер Сити» қанот ҳужумчиси Савио номзодига яна қайтиши мумкин.
Англия чемпионатининг 17-туридан сўнг Томас Франк шогирдлари 22 очко жамғариб, турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди. АПЛнинг 18-турида «Тоттенҳем» 28 декабрь куни «Кристал Пэлас»га қарши майдонга тушади.
Насрулло Каримов
Журналист