locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Тоттенҳэм» ҳимоячи Бен Девисни вақтинчалик бош мураббий этиб тайинламоқчи

Аввалроқ лондонликлар Игор Тудорни истеъфога чиқарганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби вақтинчалик бош мураббий лавозимига жамоанинг амалдаги ҳимоячиси Бен Девис номзодини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

«Шпорлар» ҳимоячиси январ ойида тўпиғидан жароҳат олганидан бери майдонга тушмаяпти. Шу сабабли, АПЛ клуби раҳбарияти 32 ёшли футболчини мавсум якуннига қадар бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида тайинлаш вариантини жиддий ўрганиб чиқмоқда.

Маълум қилинишича, Девис жамоадаги энг ҳурматга сазовор ўйинчилардан бири ҳисобланади ва ҳозирда мураббийлик лицензияси учун ўқишни давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 29 март куни «Тоттенҳэм» Игор Тудорни бош мураббий лавозимидан озод этганини эълон қилди. Унинг қўл остида жамоа 7 та ўйиндан 5 тасида мағлуб бўлди. Айни дамда Лондон клуби 30 очко билан АПЛ турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди ва қуйи лигага тушиб кетиш зонасидан бор-йўғи бир очко олдинда, холос.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг