locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Тоттенҳэм» Икардини трансферидан воз кечди

Икардининг сўнгги клуби Туркиянинг «Галатасарай» жамоаси бўлган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Тоттенҳэм» Икардини трансферидан воз кечди
ФОТО: Getty images

«Галатасарай»нинг собиқ ҳужумчиси Мауро Икарди Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби футболчисига айланмайди. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.

Аввалроқ Англия клуби 33 ёшли аргентиналик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди. Айни пайтда Икарди эркин агент мақомида бўлиб, янги жамоага текинга қўшилиши мумкин.

Бироқ манба маълумотига кўра, «Тоттенҳэм» раҳбарияти футболчини таклиф қилмасликка қарор қилган.

Икардининг сўнгги клуби Туркиянинг «Галатасарай» жамоаси бўлган. У аргентиналик ҳужумчи 2022 йилдан 2026 йилгача ушбу клуб шарафини ҳимоя қилди. Бу давр мобайнида Икарди барча мусобақалар доирасида 134 та учрашувда иштирок этиб, 77 та гол урган ва 25 та голли узатма амалга оширган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг