«Тоттенҳэм» Игор Тудорга ўринбосар қидириш ишларини тезлаштирди — манба
«Ливерпуль»га қарши ўйин хорват мутахассиси учун «шпорлар» бошқарувидаги сўнггиси бўлиши мумкин.
ФОТО: Getty Images
«Тоттенҳэм» клуби бош мураббий Игор Тудорга ўринбосар қидириш ишларини жадаллаштирган. Хорват мутахассисининг келажаги борасидаги якуний қарор 15 март куни Англия чемпионатининг 30-тури доирасида «Ливерпуль»га қарши ўтадиган ўйиндан сўнг қабул қилинади. Бу ҳақда The Athletic журнали мухбири Дэвид Орнштейн хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, клуб раҳбарияти мураббийлик масаласида ҳали аниқ тўхтамга келмаган. Ҳозирги кунда «шпорлар» янги мураббийга узоқ муддатли шартнома таклиф қилиш ёки вақтинчалик мутахассисни жалб этиш вариантларини бирдек кўриб чиқмоқда.
Игор Тудор «Тоттенҳэм» бош мураббийи лавозимида жорий йилнинг 14 февралидан буён ишлаб келмоқда. Унинг клуб билан тузган меҳнат шартномаси жорий мавсум якунига қадар амал қилади.
Насрулло Каримов
Журналист