«Тоттенҳем» Игор Тудор ўрнига Шон Дайчни олиб келмоқчи
Ҳозирда лондонликлар АПЛ турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди.
ФОТО: Getty Images
«Тоттенҳем» клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Игор Тудорнинг ўрнига Шон Дайч номзодини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, Лондон клуби ҳозирги ҳолатда уларга Англия чемпионатида бой тажрибага эга, айниқса, лигада жон сақлаб қолиш учун курашишни биладиган мутахассис керак, деб ҳисобламоқда. Таъкидланишича, 54 ёшли мутахассис жамоани ҳозироқ қабул қилиб олишга тайёр.
Аввалроқ, TEAMtalk нашри «Тоттенҳем» яқин вақт ичида Тудорни истеъфога чиқариши ҳақида хабар берган эди. Шон Дайчнинг сўнгги иш жойи «Ноттингем Форест» бўлиб, у ерда 2025 йил октябридан 2026 йил февралигача фаолият юритган.
АПЛнинг 31-туридан сўнг «шпорлар» 30 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди.
Насрулло Каримов
Журналист