locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Тоттенҳэм» Игорь Тиагога қизиқмоқда

“Брентфорд” 24 ёшли форвардни 70 миллион еврога баҳоламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Тоттенҳэм» Игорь Тиагога қизиқмоқда
ФОТО: Getty images

“Тоттенҳэм” клуби “Брентфорд” ҳужумчиси Игорь Тиагога қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, бразилиялик футболчини “Ньюкасл” ва “Астон Вилла” клублари ҳам кузатиб бормоқда.

“Брентфорд” 24 ёшли форвардни 70 миллион еврога баҳоламоқда. Белгиланган нарх футболчининг жорий қишки трансфер ойнасида бошқа клубга ўтишини қийинлаштирмоқда.

“Тоттенҳэм” футболчини ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда, аммо “Брентфорд” ушбу таклифни жиддий деб ҳисобламаяпти.

Жорий мавсумда Игорь Тиаго барча мусобақалар доирасида 16 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол муаллифи бўлди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг