locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Тоттенҳэм» Де Зербининг собиқ шогирдини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Ҳозирда томонлар ўртасида музокаралар олиб борилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Тоттенҳэм» ёзги трансфер ойнасида «Бенфика» дарвозабони Анатолий Трубинни сотиб олишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда A Bola нашри.

Трубин муқаддам «шпорлар»нинг ҳозирги бош мураббийи Роберто Де Зерби билан бирга ишлаган — ўшанда италиялик мутахассис Донецкнинг «Шахтёр» клубини бошқарган эди. Дарвозабоннинг Лиссабон клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, «Бенфика» Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг сўнгги турида Мадриднинг «Реал» клубига қарши драматик ўйин ўтказган эди. Ўшанда учрашувнинг 90+8-дақиқасида стандарт вазиятдан сўнг урилган гол «бўрғутлар»га дуранг тақдим этиб, уларнинг ЧЛ плей-офф босқичига (24-ўринда) йўл олишини таъминлаган эди.

Якунланган мавсумда Трубин «Бенфика» таркибида барча турнирларда 51 та учрашувда майдонга тушди. Transfermarkt портали берган маълумотларга кўра, украиналик посбоннинг трансфер баҳоси 25 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг