«Тоттенҳэм» бош мураббийи Игор Тудор оғир йўқотишга учради
Мутасадди «Ноттингем Форест»га қарши ўйиндан сўнг отаси вафот этгани ҳақида хабар олди.
ФОТО: Getty Images
«Тоттенҳэм» бош мураббийи Игор Тудорнинг отаси Марио Тудор вафот этди. Бу ҳақда Лондон клубининг X ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси хабар бермоқда.
Мутасадди бу нохуш хабарни Англия Премьер-лигасининг 31-тури доирасида ўтказилган «Ноттингем Форест»га қарши ўйиндаги мағлубиятдан (0:3) сўнг эшитган. Мураббий оилавий сабабларга кўра ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок эта олмади, журналистларнинг саволларига унинг ёрдамчиси Бруно Салтор жавоб берди.
«Тоттенҳэм» ижтимоий тармоқлар орқали жамоа мураббийига ҳамдардлик билдириб, унинг оиласини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Маълумот ўрнида, айни дамда Лондон жамоаси 30 очко билан Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди.
Насрулло Каримов
Журналист