«Тоттенҳэм» ғалабасиз ўйинлар сони бўйича клуб антирекордини ўрнатди
Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби Англия Премьер-лигасининг 31-тури доирасида ўз майдонида «Ноттингем Форест»га (0:3) имкониятни бой бериб, ўз тарихидаги энг ёмон натижани қайд этди. Лондондаги «Tottenham Hotspur» стадионида ўтган баҳсдаги мағлубият жамоанинг чемпионатдаги ғалабасиз сериясини 13 та ўйинга етказди.
Squawka нашрининг маълумотларига кўра, клубнинг бундан аввалги антирекорди нақд 91 йил аввал ўрнатилган эди. «Шпорлар» 2025 йилнинг 28 декабрь куни 18-тур доирасида «Кристал Пэлас» (1:0) устидан қозонилган ғалабадан буён чемпионатда зафар қуча олмаяпти.
Ҳозирда Игор Тудор шогирдлари 31 та учрашувдан сўнг 30 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 17-поғонасида бормоқда. Бевосита рақиб устидан қозонилган ғалаба эвазига «Ноттингем Форест» лондонликларни икки очкога ортда қолдириб кетди. Айни дамда «Тоттенҳэм»ни хавфли зонанидан атиги бир очко ажратиб турибди.