locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Тоттенҳэм» Агеховни сотиб олмоқчи

Жорий мавсумда испаниялик футболчи барча мусобақаларда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол уришга муваффақ бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Тоттенҳэм» Агеховни сотиб олмоқчи
ФОТО: Getty images

Лондоннинг “Тоттенҳэм” клуби “Порту”нинг испаниялик ҳужумчиси Самуэл Агеховга жиддий қизиқиш билдирмоқда. TEAMtalk хабарига кўра, инглиз клуби футболчини қишки трансфер ойнасида сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

"Шпорлар" раҳбарияти асосий эътиборини жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтиришга қаратган ва 21 ёшли форвардни салоҳиятли футболчи сифатида кўрмоқда.

Манба берган хабарга кўра, Лондон клуби Самуэл Агеховни мураббий Томас Франкнинг ўйин услубига жуда мос келади, деб ҳисобламоқда.

Унинг ўйин услуби ва техник фазилатлари клуб тизимидаги ҳужумкор ўйинчиларга қўйиладиган талабларга жавоб беради.

Жорий мавсумда испаниялик футболчи барча мусобақаларда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол уришга муваффақ бўлди.

Футболчи яна битта голли узатмани амалга оширди.

Нуфузли Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ҳужумчининг бозор қиймати ҳозирда 50 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг