“Тоттенҳем” 445 дақиқадан сўнг АПЛдаги илк голини урди
“Тоттенҳем” 2026/27-йилги Англия Премьер-лигаси мавсумидаги илк голини 5-турга келиб урди. Лондонликлар “Астон Вилла”га қарши учрашувда 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Жамоанинг мавсумдаги илк голини 86-дақиқада Конор Галлахер киритди.
Манбага кўра, “Тоттенҳем” чемпионат бошланганидан буён 445 дақиқа давомида рақиб дарвозасини ишғол қила олмаган. Роберто Де Дзерби жамоасининг узоқ давом этган голсиз сериясига айнан Галлахер нуқта қўйди.
“Астон Вилла” сафида Йохан Манзамби, Николас Жексон ва Эми Буэндиа гол уриб, меҳмонларни 3:0 ҳисобида олдинга олиб чиқди. Учрашув якунида Галлахер ва Ян-Пол ван Хекке иккита гол билан фарқни қисқартирди, бироқ “Тоттенҳем” камбекни якунлай олмади.
Маълумот учун, “Тоттенҳем” беш турдан сўнг 2 очко билан Премьер-лиганинг қуйи қисмида қолмоқда. “Астон Вилла” эса мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди.