locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Тоттенҳэм” 19 ёшли бразилиялик ҳимоячи учун янги таклиф тайёрламоқда

Лондон клуби ёзги трансфер ойнасида бразилиялик футболчи учун 21 миллион евро таклиф қилган, бироқ бу таклиф рад этилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Тоттенҳэм” “Атлетико Паранаэнсе”нинг 19 ёшли марказий ҳимоячиси Артур Диасни трансфер қилишга қизиқишни давом эттирмоқда. Лондон клуби ёзги трансфер ойнасида бразилиялик футболчи учун 21 миллион евро таклиф қилган, бироқ бу таклиф рад этилган.

Манбага кўра, “Тоттенҳэм” таклифи футболчининг иқтисодий ҳуқуқларининг 80 фоизи учун мўлжалланган эди. “Атлетико Паранаэнсе” эса Диасни камида 30 миллион евро эвазига сотишга тайёр ва инглиз клуби келгуси трансфер ойналаридан бирида музокараларни қайта бошлаши кутилмоқда.

Артур Диас жорий мавсумда “Атлетико Паранаэнсе”нинг асосий футболчиларидан бирига айланди. Ёш ҳимоячининг ўйини Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелоттининг ҳам эътиборини тортди ва у сентябрдаги йиғин учун илк бор миллий жамоага чақирилди.

Маълумот учун, Диас дастлаб ҳужумчи сифатида фаолият бошлаган, кейинчалик марказий ҳимоячи позициясига ўтказилган. У 2025 йилда Бразилия U-20 терма жамоаси билан Жанубий Америка чемпионлигини қўлга киритган. Унинг “Атлетико Паранаэнсе” билан шартномаси 2028 йил охиригача амал қилади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг