locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тошкентда UEFA мутахассиси иштирокида семинар бошланди

Ушбу стратегияни амалга ошириш доирасида бугун Тошкентда UEFA мутахассиси Элис Коссайфи иштирокида уч кунлик семинар бошланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тошкентда UEFA мутахассиси иштирокида семинар бошланди
photo: Ayollar futboli

Ўтган йили лигаларни тизимли ривожлантириш, мутахассисларнинг малакасини ошириш ва ўйинчилар тайёргарлигини яхшилашга қаратилган AFC-UEFA дастури доирасида 2025–2028 йилларда аёллар футболини ривожлантириш стратегияси ишга туширилди.

Ушбу стратегияни амалга ошириш доирасида бугун Тошкентда UEFA мутахассиси Элис Коссайфи иштирокида уч кунлик семинар бошланди. Семинарда футбол ассоциацияси, клублар ва аёллар футболини ривожлантиришдаги бошқа асосий манфаатдор томонлар вакиллари иштирок этмоқда.

Биринчи куни 2025 йил натижалари сарҳисоб қилинди, ютуқлар таҳлил қилинди ва асосий муаммолар муҳокама қилинди.

Ишлар якунига кўра, 2026 йил учун устувор йўналишлар, жумладан, лига тузилмасини мустаҳкамлаш, клубларни ривожлантириш ва мутахассислар учун таълим дастурларини амалга ошириш белгиланди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг