locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тошкентда футбол академиялари раҳбарлари учун семинар ташкил этилди

Суперлига клублари қошидаги академиялардан 50 нафар мутахассислар иштирок этишди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тошкентда футбол академиялари раҳбарлари учун семинар ташкил этилди
Фото: ЎФА

Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадионида ФИФА мутахассиси Варлам Дарсадзе иштирокида “Менежмент ва маркетинг” мавзусида семинар ўтказилди. Унда ҳудудий футбол академиялари ҳамда Суперлига клублари қошидаги академиялар директорларı ва спорт ишлари бўйича директор ўринбосарлари қатнашди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ташкил этилган семинарнинг асосий мақсади футбол академияларида фаолият юритаётган раҳбар ходимларнинг касбий даражасини ошириш, тажриба алмашиш ҳамда самарали алоқаларни ривожлантиришдан иборат бўлди.

Иштирокчиларга етакчилик, менежмент, болалар ҳимояси ва хавфсизлиги, коммуникация, узоқ муддатли режалаштириш мавзулари юзасидан маърузалар тақдим этилди.

Мазкур семинарда ҳудудий футбол академиялари ҳамда Суперлига клублари қошидаги академиялардан 50 нафар мутахассислар иштирок этишди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг