locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тошкентда FIFA ва ЎФА ҳамкорлигида маҳаллий инструкторлар учун семинар якунланди

FIFA ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамкорлигида маҳаллий инструкторларнинг назарий билимлари ва амалий кўникмаларини баҳолашга қаратилган ўқув семинари якунланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тошкентда FIFA ва ЎФА ҳамкорлигида маҳаллий инструкторлар учун семинар якунланди
photo: UFA

Тошкентда FIFA ва ЎФА ҳамкорлигида маҳаллий инструкторлар учун семинар якунланди.

FIFA ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамкорлигида маҳаллий инструкторларнинг назарий билимлари ва амалий кўникмаларини баҳолашга қаратилган ўқув семинари якунланди.

Жорий йилнинг 21–24-сентябрь кунлари бўлиб ўтган семинарда 16 нафар маҳаллий инструктор иштирок этиб, ўз билим ва кўникмаларини синовдан ўтказди.

Семинар FIFA мутахассиси Оскар Гонсалес ҳамда 4 нафар маҳаллий ментор иштирокида ташкил этилди. Унда инструкторларнинг назарий билимлари, амалий ва педагогик кўникмалари баҳоланди.

Семинар давомида иштирокчиларга касбий фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича тавсиялар берилди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг