locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тошкентда эркин кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда

Дастлабки кун эркаклар ўртасида 5 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тошкентда эркин кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда
Фото: Olympic.uz

Пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси”да эркин кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақада Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган спортчилар қатнашяпти. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Дастлабки кун эркаклар ўртасида 5 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди. Унда Асадбек Саидтўраев (-57 кг), Санжарбек Рустамбеков (-65 кг), Бегижон Қўлдошев (-74 кг), Бобур Исломов (-86 кг) ва Отабек Назирбоев (-97 кг) ўз вазн тоифаларида чемпионликни қўлга киритишди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг